Тожикистон
пойтахти
Душанбеда
миналардан
зарарсизлантириш
масалаларига
бағишланган
минтақавий
анжуманда
Ўзбекистоннинг
Тожикистондаги
элчиси
Шоқосим
Шоисломов Афғонистондаги
вазият токи
барқарорлашмас
экан,
Ўзбекистон
чегараси
миналардан
тўла
тозаланмаслигини
айтган.
Тожик
расмийларига
кўра,
Ўзбекистон
миналаридан
150 тожик
фуқароси
зарар кўрган,
шулардан 71
нафари
ҳаётдан кўз
юмган.
Би-Би-Си
ўзбек
элчисини
суҳбатга
чорлаб, аввало
Ўзбекистон
ва
Тожикистон
чегараларидаги
минадан
тозалаш
ишлари қай
йўсинда кетаётгани
ҳақида
сўраган.
Шоисломов: Биласизми,
бугунги
анжуман
мавзуси
бизнинг чегараларимизни
минадан
тозалаш
масалаларига
алоқаси йўқ.
Энг муҳими,
бугунда ўз
ҳудудини
минадан
тозалаш
билан
шуғулланиш
керак. Кўп
ҳолларда
нотўғри
тушунчалар
айтилади.
Фуқаролар
урушидан 12
йил ўтса ҳам
Тожикистоннинг
тўртдан уч
қисми ҳамон
миналардан
тозаланмаган.
Лекин ҳамма
вақт гап гўё
биз томондан
бошдан оёқ
миналаштирилган
ўзбек-тожик
чегараси
ҳақида
кетади. Аммо
аслида бундай
эмас.
Чегаранинг
қўриқлаш
қийин бўлган
ҳудудлари
контрабанда,
гиёҳванд
моддалар,
террорчи
гуруҳлар,
жангарилар
ва
ҳоказолар киришининг
олдини олиш
мақсадида
ўз вақтида
миналаштирилган
эди. Улар ҳеч
кимга халақит
бермайди.
Чиқиши
қийин
бўлган
жойларда
нормал одам
нима ҳам
қиларди? У
ерга фақат
чегарани
ноқонуний
ўтиш
ниятидаги
кишилар
боради. Ва
уларга
қарши,
таъкидлайман,
алоҳида ҳудудларда
мина
қўйилган.
Би-Би-Си:
Ўзбекистон
миналарни
тозалаш
ишларини бошлаган
деган
хабарлар
ҳам
тарқаганди.
Шоисломов: Бундай
ҳудудлардан
бир қисми
ҳали икки йил
муқаддам
тозаланган
эди. Икки йил
аввал биз
томондан
айрим
ҳудудларда
энди юқорида
айтилган
хавотирлар
йўқлигига
ишонч ҳосил
қилингач,
улар
тозаланган
эди. Аммо, ҳозирча
дарёнинг
нариги
соҳилида,
Афғонистонда
барқарорлик
ўрнатилмаган
экан, токи Толиблар
тўла
заифлашмаган
экан,
келажакда
бир-биримизни
тушунишимиз
учун икки
томонлама
музокаралар
олиб
боришимиз
керак.
Би-Би-Си: Демак,
Афғонистонда
беқарорлик
мавжуд экан,
бу савол
очиқ
қолдирилади,
яъни
ўзбек-тожик
чегараси
босқичма-босқич
минадан тозаланмайди,
шундайми?
Шоисломов:
Савол жуда
қизиқ
қўйилди. Мен
яна
такрорлайман,
қандайдир ҳудудда
хавф
камайганлигини
кўрсак, биз
муҳокама
қиламиз ва
икки
томонлама
асосда бу
масалани
ечамиз. Яъни
ҳеч ким
чегарани тамоман
бетонлаштириб
қўйдик
демоқчи
эмас. Бошка
масала -
қўшни
мамлакатда
беқарорлик,
хавф-хатар
мавжуд экан,
токи
афғон-тожик
чегараси
орқали
сизнинг
ҳудудга ва
сиз орқали бизга
турли
гуруҳлар
кириши
хавфи бор
экан, бу
масала очиқ
қолдирилади.
Би-Би-Си: Лекин, чегара миналаштирилганидан сўнг бундан фақат тинч аҳоли зарар кўрмоқда. Мана
бугунги
анжуманда
80га яқин киши
ҳалок
бўлгани айтилди.
Бироқ,
ҳозирча
бирор
жангари
минадан
ҳалок бўлганлиги
ҳақида гап
йўқ.
Шоисломов: Агар жангари тоғда портласа, у бу ҳақда ҳеч қаерга шовқин солмайди, шикоят қилмайди. Шу
сабабдан бу
савол жуда
ҳам ўринсиз. 80
киши бу
асосан шу
ерда
Тожикистон
ҳудудида
зарар
кўрган.
Чунки
тракторчи
тракторига
ўтириб ерни
ҳайдаш учун
борсаю,
ҳайдаладиган
ерда 12 йил ёки
15 йил аввал
кимдир мина
қўйган
бўлса, унинг
зарар
кўрмаслигига
ҳеч ким
кафолот
беролмайди.
Бугун
миналардан
тозалаш
ҳақида
гапирганда
мана шу нарсалар
ҳақида
гапириш
керак. Ҳамма вақт
ўзбек-тожик
чегарасида
хавф
борлигига
эътиборни
қаратиш
тўғри эмас.
Мен яна
такрорлайман,
4 минг
километр
баландликда
нормал кишининг
қиладиган
иши йўқ. У
ерда чорва
ҳам боқиш
керак эмас. У
ерга чорва
ҳам зўрға
кўтарилади.
BBC
|